Manzilimiz
Yopish
  • Manzil: O`zbekiston Respublikasi, Navoiy shahri, Navoiy ko`chasi, 14-uy
  • Mo`ljal: ...
  • Pochta indeksi: 210100
  • Ish vaqti: 08:00 - 17:00
  • Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
  • Fuqarolar arizalarini qabul qilish: 09:00 - 16:00
  • Dam olish kuni: Shanba, Yakshanba
  • Aloqa raqami: (0-436) 2203016, 2203015, faks: (0-436) 2203499
  • Ishonch telefoni: (0-436) 220-30-15
  • Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: ...
  • E-mail: dsenm@nv.uz

DSENM nizomi

Faoliyat

Bo`sh ish o`rinlari

Faoliyat

DSENM tarixi

Faoliyat

Навоий вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази 1982 йилда санитария–эпидемиология станцияси шакли билан ташкил этилган. 2000 йил 1 январдан Навоий вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази (ДСЭНМ)га айлантирилган. 2012 йилда вилоят ДСЭНМнинг янги биноси қурилиб ишга туширилди. Бинода санитария-гигиена, бактериология, паразитология, ўта хавфли юқумли касалликлар, вирусология ва радиология лабораториялари жойлаштирилган бўлиб, замонавий тиббий аппаратуралар, асбоб-ускуналар ва керакли жиҳозлар билан таъминланган. Вилоят ДСЭНМнинг таркибий тизимидаги ходимларнинг штат бирликлари Ўзбекситон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1997 йил 10 ноябрдаги молия вазирлиги билан келишилган меъёрий техник ҳужжат асосида тузилган.

DSENM vazifalari

Faoliyat

 

 

 

Вилоят ДСЭНМ олдига қуйилган бурчларига асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Навоий вилоят ДСЭНМ шаҳар ва туман ДСЭНМлари фаолияти устидан ташкилий-услубий марказ ҳисобланади. Давлат санитария назорати олиб боришда юзага келган айрим муаммо ва келишмовчиликларини арбитраж йўли билан юридик қонун ва ҳужжатларга таяниб ҳал қилади.

Идоралар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар қайси идорага бўйсунишдан қатъий назар ва алоҳида шахслар томонидан санитария қоидалари ва гигиеник меъёрларга риоя этишлари устидан огоҳлантирунчи ва жорий давлат санитария назорати олиб боради.

Санитария-гигиеник, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларини ўтказилиши устидан давлат санитария назоратини олиб боради.

Токсико-гигиеник экспертизаларни санитария, бактериология, вирусология, паразитология, радиология лабораториялари ва тажриба текширишлари ёрдамида ўтказади.

Вилоят эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясига, вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳайьат йиғилишига ва санитария – эпидемиология кенгашларига муҳокама қилиш учун маълумотларини тайёрлайди ва қабул қилинган қарорларни бажарилиши устидан назорат қилади.

Давлат санитария-эпидемиология назоратини олиб бориш жараёнида янги усул, иш тажрибаларини (жумладан, чет Давлатлар иш тажрибаларини) умумлаштиради ва амалга тадбиқ этади.

Аҳолини санитария-эпидемиологик барқарорлигини таъминлашда ДСЭНМ лаборторияларида метрология ва стандартизация талабларига риоя қилиши устидан назорат олиб бориш услублари ва шаклларини такомиллаштириб боради. Лаборатория комплексини аттестациядан ўтказади ва аккредитацияга тайёрлайди.

Вилоят ҳудудига олиб келинаётган ва олиб чиқиб кетилаётган маҳсулотларни текшириб, гигиеник хулоса беради.

Санитария-эпидемиология муассасаларини моддий-техника таъминоти даражасини мустаҳкамлаш юзасидан иш олиб боради, ҳамда амалий ёрдам беради.

Дермографик кўрсаткичлар, ўта муҳим оммавий, юқумли, паразитар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, овқатдан заҳарланиш ҳолатлари, вилоятнинг санитария – эпидемиологик ҳолати, ҳамда радиация вазияти бўйича мониторинг асосида иш ташкил этади, аҳоли саломатлиги ҳолатини ва ташқи муҳитнинг хавфли антропоген таъсирларини баҳолайди, соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат санитария-эпидемиология назорати бош бошкармасини, Республика ДСЭНМни, вилоят ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасини вилоятдаги вазиятлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.

Халқ хўжалиги объектларида аҳоли саломатлигига хавф солувчи ноқулай техноген омилларни олдини олиш, бартараф этиш (камайтириш)га қаратилган санитария-профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг ўтказилишини назорат қилади.

Табиий офат ва авариялар содир бўлганда ишлаб чиқариш корхоналарида, темир йул, ҳаво, автомобил транспортлари ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида аҳоли саломатлигининг муҳофазаси бўйича профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил қилади ва ўтказилишида иштирок этади.

Санитария-профилактика муассасалари ходимларининг иш жойларида, ўрта ва олий ўқув юртларида ҳамда илмий марказларда узлуксиз малака оширишини ҳамда ихтисослик олишини таъминлайди.

Вилоятдаги ДСЭНМларни ва бошқа тиббиёт муасасаларини зарур бўлган жиҳозлар, лабортория аппаратлари, идишлари, асбоб-ускуналари, ҳамда вакциналар, бактериологик ва вирусологик препаратлар, диагностикумлар, озуқа муҳитлари билан таъминланишини мувофиклаштириб туради.

Вилоят бўйича вирусологик ва бактериологик препаратларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ва бюджет ҳисобига олиш учун буюртма тузилишини таъминлайди.

Табиий офатлар, авариялар ва ҳ.к. натижасида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш эпидемиологик ҳолатларни олдини олиш учун диагностикумлар, вирусли ва бактериологик препаратлар, кимёвий реактивларнинг жамғарилган заҳирасини бўлишини таъминлайди.

Санитария-эпидемиология масалалари бўйича аҳолидан келаётган хат, шикоят, ариза ва таклифларни ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда кўриб чиқади, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганади ва бартараф этиш тадбирларини амалга оширади.

Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш, атроф-муҳитни соғломлаштириш, аҳолини гигиеник савиясини ошириш, юқумли ва умумий касалликларни камайтиришда атроф муҳит омилларини инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш, аҳоли орасида имунопрофилактика ишларини олиб бориш ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилишда инсон саломатлигига хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли хулосалар беради.

Қуйидаги ҳолларда огоҳлантирунчи давлат санитария назорати ўтказади:

а) Қурилиш учун ер майдонлари ажратишда, халқ хўжалиги объектларини лойиҳалаш, қуриш ва уларни қайта қуриб, ҳамда қайта жиҳозлаш даврида амалдаги қонуний ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш учун;

б) Янги қурилган, қайта қурилган ва қайта жихозланган корхоналарни фойдаланишга топширишда амалдаги қонуний ва меъёрий ҳужжатларга амал қилинганлиги устидан назорат қилиш учун;

в) Озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашёси, кимёвий полимер материаллардан ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни, уй рўзгор буюмларини шахсий гигиена ва санитария-техника ускуналарини, кийим ва шунга ўхшаш аҳоли эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати устидан назорат килишда огоҳлантирувчи давлат санитария назорати ўтказади.

BO`LIMLAR