Navoiy viloyat DSENM
/ / ЭНГ БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ
/ / ЭНГ БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

    ЭНГ БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ


    I.Karimov

    Бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан,
    энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янглишмаган бўламиз.
    Жаҳон тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қалбида, юрагида ана шундай жасорат ҳисси ниҳоятда кучли бўлган
    инсонлар ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам адолат ва ҳақиқат йўлида ўзини аямай, эл-юрт учун,
    Ватан учун қандай ибратли ишларни амалга оширганини кўриш мумкин.
    Айнан ана шундай одамларнинг маънавий фазилатлари туфайли эзгу ҳис-туйғулар,
    муқаддас ва улуғ тушунчалар дунёда ҳануз барқарор бўлиб келмоқда.
    Ислом Каримов

    Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
    "Юксак маънавият-енгилмас куч” асаридан 160-бет
     
    Барчамизга маълумки, халқимиз, Ватанимиз бошига оғир мусибат тушди. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этдилар. Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида "Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” мавзусидаги "Хотира дарси” ўтказилмоқда.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда "Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди.
    Халқимиз ўзининг қисқа муддат - 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади.
    Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳоли
    Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.
    Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, Ўрта Осиё политехника ва Тошкент халқ хўжалиги институтларини тугатган. Муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларига эга. Иқтисод фанлари номзоди.
    Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводида бошлаган.
    1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор бўлиб ишлади.
    1966 йилда Ўзбекистон ССР Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан Республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди.
    1983 йилда Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Молия министри, 1986 йилда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Раисининг ўринбосари, Республика Давлат план комитетининг раиси этиб тайинланди.
    1986-1989 йиллар мобайнида Қашқадарё вилояти партия комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлади.
    1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди.
    1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.
    1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
    1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра Ислом Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.
    2000 йили муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, Ислом Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
    2007 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
    2015 йили муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
    Оилали, икки фарзанди, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Т.А.Каримова - мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган, айни пайтда - пенсияда.
    Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган.
    Ислом Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси. Айни вақтда у иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган.
    Асарлари:
    Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзидан бебаҳо илмий, ижтимоий-сиёсий мерос қолдирганлиги, Ватанимиз Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура” (1996), "Биздан озод ва обод Ватан қолсин” (1996), "Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” (1996), "Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби” (1997), "Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида” (1998), "Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” (1999), "Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз” (2000), "Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак” (2002), "Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди” (2006), "Юксак маънавият – енгилмас куч” (2008), "Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” (2009), "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” (2011), "Она Ватанимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир” (2015) ва бошқа асарлари шулар жумласидандир.
    Буюк хизматлар
    Ислом Каримов мамлакатимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир:
    • Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир;
    • демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи ва уни ҳаётга татбиқ этишнинг ташкилотчисидир;
    • у марказий ҳокимият ва унинг жойлардаги бўғинларини ислоҳ қилиш, давлат, жамият ва инсон муносабатларини уйғунлаштиришга қаратилган янги сиёсий-ижтимоий тизим тамойилларини ишлаб чиқди ва амалга оширди;
    • халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган иқтисодий ислоҳотларнинг янги моделини ишлаб чиқди. Бу ривожланиш йўли иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, қонун устуворлиги, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги, ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш, кучли ижтимоий ҳимоя каби машҳур беш тамойилни ўз ичига олади ва у дунёда "Ўзбек модели" деб эътироф этилган;
    •Ўзбекистон давлатининг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучлар, Чегара ва Ички қўшинларни замонавий ислоҳотлар асосида ташкил этиш ишига бошчилик қилди;
    • КПСС Марказий Комитети бошчилигидаги кучлар Ўзбекистонда адолатсизлик ва тазйиқларни авж олдирган йилларда ўзбек халқининг номини ноҳақ таҳқир ва ҳақоратлардан ҳимоя қилиш, халқимизнинг ор-номусини, миллий ғурурини тиклашда фидойилик намунасини кўрсатди;
    • халқимиз маънавий қадриятларига ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимизни, урф-одатларимизни, бебаҳо тарихий меросимизни ҳаётга қайтаришни давлат сиёсати даражасига кўтарди;
    • халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини юксалтириш, ўзбек номини бутун дунёга тараннум этишга улкан ҳисса қўшди;
    • одамларнинг тафаккурини ўзгартириш, уларнинг онгида янги миллий ғоя, миллий мафкура асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ишига раҳнамолик қилди; юртимизда тинчлик-осойишталикни, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, уни сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшди;
    • моҳият-эътиборига кўра, мутлақо янги таълим-тарбия тизими - Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини яратиш ва уни амалга оширишда бевосита етакчилик қилди;
    • маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги нуфузини ошириш, ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш тизими сифатида уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ташаббускори бўлди;
    • юртимизнинг турар жойларида янги қурилишлар, шу жумладан, улуғ аждодларимизнинг қадамжоларини обод қилиш, иқтисодимизнинг салоҳиятини оширишда катта ўрин тутган йирик-йирик корхоналарни бунёд этишда, кўпгина шаҳар ва қишлоқларимиз, авваламбор, пойтахтимиз Тошкентнинг шакл-қиёфасининг тубдан ўзгаришига бевосита раҳбарлик қилди.
    • Мухтасар қилиб айтганда, Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди.
    Ўзбекистоннинг суверенитети ва мустақиллигини сақлаш ва мустаҳкамлаш Президент Ислом Каримов учун ҳамиша энг олий устувор вазифа бўлиб келди ва у олиб борган сиёсатнинг асосий ўзак тамойили бўлиб қолди.
    Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча оламшумул ютуқлар ва натижаларни мамлакатимизнинг Биринчи Президенти номи ва фаолияти билан узвий боғлиқ деб билади.
    Ислом Каримов ҳақли равишда демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўла жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг муаллифи бўлиб, уни ҳаётга амалий жиҳатдан татбиқ этишнинг ҳақиқий кафолатига айланди.
    1991 йилда Ўзбекистон пахта яккаҳокимлигининг ҳалокатли таъсири оқибатида иқтисодиёти бирёқлама, мўрт ва ночор ривожланган, аҳолининг ҳаёт даражаси ғоят ачинарли аҳволга тушиб қолган қолоқ аграр мамлакат эди. Республика ҳаётий муҳим товарларнинг кўпгина турларини, биринчи навбатда ғалла ва энергия ресурслари бўйича маҳсулотларни ўзида ишлаб чиқармас ва бу борадаги ўз эҳтиёжларини таъминлай олмас эди.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов иқтисодий мустақилликка эришмасдан туриб, сиёсий мустақилликни таъминлаш мумкин эмас, деган фикрнинг қатъий тарафдори эди. Айнан шунинг учун ҳам Юртбошимиз томонидан машҳур беш тамойил асосида бутун дунёда тараққиётнинг "ўзбек модели” деб эътироф этилган Ўзбекистон иқтисодиётини тубдан ислоҳ этиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу моделнинг туб негизини "Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган стратегик йўналишни амалга ошириш ташкил этади.
    Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистонда кенг кўламли таркибий ислоҳотлар амалга оширилди, нефт кимёси, кимё, автомобил саноати, қишлоқ хўжалиги ва темир йўл машинасозлиги, фарматсевтика, электротехника, тўқимачилик саноати, замонавий қурилиш материаллари саноати каби юқори технологияларга асосланган мутлақо янги саноат тармоқларига асос солинди.
    Устюрт ва Шўртан газ-кимё мажмуалари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар корхонаси, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги автомобил заводлари сингари дунё миқёсидаги ноёб саноат объектлари барпо этилди.
    Республикамизда замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари, жумладан, Қамчиқ тоғ довони орқали ўтадиган ноёб туннелни ўз ичига олган Ангрен – Поп темир йўл тармоғи, Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон темир йўли бунёд этилди. Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Қарши шаҳарлари йўналишлари бўйича юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар қатнови йўлга қўйилди, халқаро аэропортлар модернизация қилинди, "Навоий” аэропорти негизида халқаро логистика маркази ташкил этилди ва Ўзбек миллий автомагистрали қурилиши якунига етказилди.
    Ўзбекистоннинг дунёда энг жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган иқтисодиётга эга бўлган бешта давлат қаторидан жой олгани Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан олиб борилган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов қишлоқ хўжалигидаги чуқур ўзгаришларни амалга ошириш, ернинг ҳақиқий эгаси бўлган янги мулкдорлар синфи – фермерлик ҳаракатини шакллантиришнинг ташкилотчиси эди. Унинг ташаббуси билан жаҳон амалиётида ўхшаши бўлмаган, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартиришга қаратилган, қишлоқ аҳлининг ҳаёт даражаси ва сифатини шаҳардагидан кам бўлмаслигини таъминлайдиган намунавий уй-жойлар қуриш дастури амалга оширилмоқда.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сифатида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, унинг ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган замонавий Қуролли Кучларни тубдан ислоҳ этиш, уларнинг жанговар салоҳияти ва қудратини оширишни таъминлади.
    У туб негизида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва вужудга келаётган қарама-қаршилик ва можароларни фақатгина тинч, сиёсий йўл билан ҳал этишга асосланган тинчликпарвар сиёсат мужассам бўлган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсат консепсиясини ишлаб чиқди ва амалга оширди. Давлатимиз раҳбари минтақамизда ва бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашга улкан ҳисса қўшди.
    Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ташаббуси асосида, эски қолип ва мезонлардан бутунлай воз кечган ҳолда, кенг миқёсдаги Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, таълим-тарбия тизимини энг замонавий халқаро стандартлар бўйича тубдан ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар дастури ишлаб чиқилди ва ҳаётга жорий этилди.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунининг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган ёшларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини бутунлай ўзгартирган, навқирон авлодни тарбиялаб вояга етказишнинг янги принципиал тизимини ташкил қилиш ва уни ҳаётга жорий этиш ишларига бевосита раҳбарлик қилди.
    Мамлакатимиз раҳбари миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтарди, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшди.
    У фуқаролик жамияти институтлари, аввало, маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги нуфузини ошириш, уларнинг ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг пойтахтимиз Тошкент шаҳри, мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқлари қиёфасини замонавий меъморлик талаблари асосида тубдан ўзгартириш борасидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатгани учун Ўзбекистон Қаҳрамони унвони, «Мустақиллик» ва Амир Темур орденлари билан тақдирланган.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси эди. Айни вақтда у иқтисодиёт, илм-фан, таълим-тарбияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун кўплаб хорижий мамлакатлар университет ва академияларининг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан ҳам мукофотланган эди.
    Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз халқини чексиз меҳр-муҳаббат билан севар эди ва ўзининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлади.
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, ўзбек халқининг буюк фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.
     

    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish