Navoiy viloyat DSENM
/ / Ботулизм
/ / Ботулизм

    Ботулизм


     

     

    Ботулизм касаллигининг микроби овқатдан заҳарланишнинг энг оғир турини келтириб чиқаради. Бу микроб озиқ-овқат маҳсулотларида кислородсиз муҳитда кўпаяди. Ботулизм касаллигини чақирувчи микроблар кўпинча сабзавотлар, қўзиқорин, гўшт ва балиқ маҳсулотларидан сифатсиз ва тайёрлаш технологиясига риоя этмаган, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларида кўпайиб, уларни инсон истеъмол қилганида касалланиши мумкин. Ботулизм микроби билан зарарланган маҳсулотни одам ҳатто оғзига олиб, ютмаса ҳам касаллик келиб чиқиши мумкин. Ботулизм таёқчасининг ишлаб чиқарган заҳарлари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади.

     

    Ботулизм лотинча "Botulus” - колбаса сўзидан олинган бўлиб, колбаса маҳсулотлари, айрим консерваларни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади. Ботулизм заҳари биологик активлиги жиҳатидан бошқа микроб ва токсинлардан энг кучлиси ҳисобланади, уни 3 микрограмми одамни ўлдиради. Ботулизм токсинлари, асосан бузилиб, айниб қолган озиқ-овқатлар: консерва, колбаса, дудланган балиқ маҳсулотлари истеъмол қилинганда киши организмига ўтади. Озиқ-овқат маҳсулотларига ботулизм қўзғатувчилари турли йўллар билан ўтади, масалан гўштга - ҳайвон сўйилаётганда, нимталанаётганда, балиқларга эса, тутилаётганда тирналган, жароҳатланган тери қопламаларидан ёки ичакларидан тушиши мумкин. Кўп ҳолларда ботулизм тузланган балиқлардан тарқалади.

     

    Сабзавот, мевалар ва қўзиқоринларга ботулизм қўзғатувчиларини споралари асосан тупроқдан ўтади. Ботулизм қўзғатувчилари ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100 0С да 6 соат, 120 0С да эса 10 дақиқагача тирик бўлади.

     

    Ботулизм споралари қулай шароитга тушиб қолганда, кўпайиб ўзидан токсин ажратиб чиқаради, спораларни кўпайиши ва ўзидан токсин ажратиб чиқариши учун кислородсиз мухит қулай ҳисобланади. Шу сабабли, ботулизм қўзғатувчилари консерваланган маҳсулотларда, ветчина, колбаса ва балиқларда яхши ривожланади.

     

    Спораларни ривожланиши учун 22-37 0С даража энг қулай ҳисобланади, +14 0С дан паст даражада, 8 %ли ош тузи эритмасида ва 55% дан юқори шакарли мухитда токсин ишлаб чиқариши тўхтайди.

    Касаллик белгилари:

    Ботулизм таёқчасининг ишлаб чиқарган заҳари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади. Ботулизм токсинлари билан зарарланган озиқ-овқатларни истеъмол қилгандан кейин, 2-3 соат ичида, баъзи ҳолларда эса, бир суткадан кейин, заҳарланган кишининг ошқозони беҳузур бўлиб, қайд қилади. Боши қаттиқ оғрийди, оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари қурийди. Кўзи хиралашиб, ҳамма нарса қўшалоқ кўринади (диплопия), қовоқлари тушиб кетади (птоз), бемор ютинишга, чайнашга қийналади. Ботулинотоксинга асаб тизими, айниқса, кучли сезгир бўлганлиги учун, менингиал симптомлар кузатилади. Бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши, бунинг натижасида бемор юришнинг қийинлашиши кузатилади. Ботулизм касаллигида юрак қон-томир ва асаб тизимининг фаолияти кескин издан чиқади. Агар бемор вақтида шифокорга мурожаат қилмаса, унинг ҳаёти хавф остига қолади ва вақтида даво чоралари кўрилмаса, касаллик фожея яъни, ўлим билан якун топади.

     

    Ботулизм касаллигида шифокор келгунга қадар беморга кўп миқдорда суюқлик бериш тавсия қилинади. Бу эса, ошқозон-ичак йўлида микробларнинг заҳарли таъсирини бир мунча пасайтиради. Унга қарши зардоб беморга фақатгина шифохона шароитида қилинади. Ҳозирда ботулизм қўзғатувчиларининг 6 та: А,В,С,Д,Е,Р турлари аниқланган бўлиб, энг кўп тарқалган турлари А,В,Е ҳисобланади, даволашда специфик ботулизм токсинларини нейтрализация қилувчи анатоксинлардан фойдаланилади. Энг кучли токсин А, энг кучсиз эса С тури ҳисобланади.

    БОТУЛИЗМГА ЧАЛИНМАСЛИК УЧУН ҲАР БИР ИНСОН ҚУЙИДАГИЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШИ КЕРАК:

    • уй шароитида помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларини тайёрламаслик;

    • белгиланмаган жойлар, кўча-куйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик;

    • дўконлардан консерва маҳсулотларини харид қилиш жараёнида маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор бериш;

    • ҳар қандай консерва маҳсулотларини очишдан олдин уни чайқатмасдан яхшилаб кўздан кечириш, қопқоғи кўтарилмаганлигига, суюқлигининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганлигига эътиборли бўлиш. Ботулизм касаллигини даволаш ҳамда асоратларини олдини олишнинг ягона йўли шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш. Беморни уй шароитида, ўзи билганича даволаш оғир асоратларга, ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Шу сабабли касаллик белгилари кузатилса, зудлик билан шифохонага мурожаат килинг!


    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish