Navoiy viloyat DSENM
/ / Вирусли гепатит “А” касаллигидан огоҳ бўлинг!
/ / Вирусли гепатит “А” касаллигидан огоҳ бўлинг!

    Вирусли гепатит “А” касаллигидан огоҳ бўлинг!


    Вирусли гепатит "А” касаллигидан огоҳ бўлинг!
    "А” гепатит кўпинча жигарни шикастловчи вирус орқали юзага келади. Касаллик кичик болаларда енгил, катталар ва ҳомиладор аёлларда эса оғир кечади. Болаларга вирусли гепатит "А” касаллиги асосан кир қўллардан, идиш-товоқлардан ва ўйнчоқлардан юқади. Ушбу касаллик ҳаводан юқмайди, балки болалар қўлини ювмасдан овқатланганида, қайнатилмаган сув ичишлари сабабли касалликка чалинишади. Шу билан биргаликда болалар мактабгача таълим муассасаларида мактабларда ўзаро мулоқот жараёнида ҳам гепатит касаллигини юқтириб олишлари мумкин. Уйда ўтирган болалар камроқ шу касаллик билан оғришади.
      

    ВИРУСЛИГЕПАТИТ "А”НИНГ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАРИ БОР?
    Хасталикнинг илк даврида беморда сариқлик аломатлари бўлмайди, лекин ундан олдинги белгилар бўлади. Бу нафас йўлларининг яллиғланиши, ич кетиш, грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) хасталикларнинг аломатларидир.

    Фойдали маслаҳатлар.
    1. Вирусли гепатит билан оғриб қолган беморни уйда ўзбошимчалик билан даволаш жуда хавфлилигини унутманг!
    2. Болани жигар хасталикларидан сақлаш учун унинг атрофидаги барча нарсаларни, айниқса, ўйинчоқларини ва боланинг шахсий буюмларини доимо озода тутиш лозим.
    3. Овқатланишдан олдин, кўчадан уйга кирганда, ҳожатхонадан чиқишда қўлларини яхшилаб ювиш зарур.
    4. Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин албатта тозалаб ювиш, сўнгра қайнатилган сув билан чайиб олиш керак.
    5. Қайнатилмаган сув ичмаслик, дуч келган жойда овқатланмаслик, тозалиги шубҳали бўлган ҳавзаларда чўмилмаслик лозим.
    6. Жигар хасталикларидан асоратсиз соғайиб кетишда парҳез, тўғри ҳаёт кечириш тарзи ва озодалик, чиниқиш, бадантарбия талабларига риоя қилиш муҳим рол ўйнашини унутманг.
    7. Сут маҳсулотлари, қатиқ, творог, туя сути ва қумронни, турли мева шарбатлари, гулоб, гул мураббоси каби витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш керак.
    Вирусли гепатит "А” касаллигига чалинмасликнинг асосий ва ягона усули, вирусли гепатит "А” га қарши профилактик эмлаш.
    Бугунги кунда вилоятимизда вирусли гепатит "А” касаллигига қарши эмлаш ишлари кенг тарзда олиб борилмоқда. Эмлаш учун, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган "МЕВАК-А” вакцинаси қўлланилаяпти.
    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, ушбу вакцинанинг, хавфсизлиги ва сифатини кафолатловчисертификатлари мавжуд бўлиб, вакцинация бир маротаба қўлланилади, қайта эмлаш ишлари талаб этилмайди. Вирусли гепатит "А” касаллигига қарши эмлашга асосан 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар эмланиши режалаштирилган.
    Вакцинанинг самарадорлиги 95-96% ташкил этиб, 15 йилдан сўнг ҳам иммун таранглиги сақланади. Вирусли гепатит "А” касаллигига қарши эмлаш ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича вилоят ДСЭНМининг 220-30-15, 220-36-09 телефон рақамларига мурожаат этишларингиз мумкин.

     
     
     Болаларимизни юқумли гепатит А касаллигидан асрайлик!
     

    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish