Navoiy viloyat DSENM
/ / ҚКГИ клиникаси ва ташхисоти бўйича шифокорлар учун эслатма
/ / ҚКГИ клиникаси ва ташхисоти бўйича шифокорлар учун эслатма

    ҚКГИ клиникаси ва ташхисоти бўйича шифокорлар учун эслатма


    ҚКГИ касаллиги 2 хил шаклда намоён бўлади:
    • Геморрагик белгилар билан
    • Геморрагик белгиларсиз
    Касаллик кечишига қараб енгил, ўрта оғир ва оғир шаклларга бўлинади.

    Яширин давр: 1 кундан 14 кунгача, ўртача 2-6 кун давом этади. Касаллик гемоконтакт йўли билан юққанда эса яширин давр 1-2 кунгача қисқаради. Яширин даврда касаллик белгилари кузатилмайди.

    Касалликнинг эрта белгилари (1-3 кунлари)

    Тана ҳароратининг кўтарилиши (иситма)

    Юз, бўйин, кўкрак соҳаси териларида қизариш (гиперемия), кўз склерасининг латерал қисмида, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида ҳам қизаришлар кузатилади

    Кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши

    Бошнинг пешона қисмида оғриқ, белда, бўғим ва мушакларда оғриқ

    Ҳолсизлик, тез чарчаш

    Касалликнинг кечки белгилари (4- ва ундан кейинги кунлари)

    Кўкрак, билакнинг ички томони, қориннинг ёнбош қисми териларида петехиал тошмалар тошиши

    Инъекция жойларида қонталашлар (кўкаришлар) пайдо бўлиши

    Бурундан, милклардан, ошқозон-ичаклардан  ва бачадондан қон кетиши

    Буйрак етишмовчилиги

    ДВС синдроми

    Карахтлик ҳолати

    Бемордан эпиданамнез йиғишда қуйидагилар суриштирилади:

    Охирги 2 хавфтада чўл ҳудудларида бўлганлиги

    Уйида чорва моллари борлиги ва уларда каналар мавжудлиги

    Кана чаққанлиги

    "Қирқим”да иштирок этганлиги

    Йирик ва майда шохли моллардан канани териб олганлиги

    Канани қўли билан эзиб ўлдирганлиги

    Иситма ва геморрагия белгилари мавжуд бўлган бемор билан гемоконтакда бўлганлиги

     

    Лаборатория маълумотлари:

    Тромбоцитопения (<100.0)

    Лейкопения

    Гемоглобин пасайиши

    Қонни ивишиш вақти узайиши

    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish