Navoiy viloyat DSENM
/ / / Вилоят ва ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари тизимида фаолият юритаётган врачларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида
/ / / Вилоят ва ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари тизимида фаолият юритаётган врачларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида

    Вилоят ва ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари тизимида фаолият юритаётган врачларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида


    Вилоят ва ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари тизимида фаолият юритаётган врачларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида.

    Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, ДСЭНМларни чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 21 январдаги "Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2016 йил 23 январдаги 40-к-сонли буйруғи, Навоий вилоят хокимининг 2016 йил 25 январдаги Қ-11-сонли қарори, вилоят ССБнинг 2016 йил 2 февралдаги 32-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида 

    БУЮРАМАН:

    1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 23 январдаги 40-к-сонли буйруғи ва Вилоят ССБнинг 2 февралдаги 32-сонли буйруғи ижро учун қабул қилинсин.

    2. Шаҳар, туман ДСЭНМ бош врачларига:

    -2 кун муддатда аттестациядан ўтадиган врачларнинг рўйхатларини шакллантириш;

    - аттестациядан ўтадиган врачларнинг ҳужжатларини Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш;

    -5 кун муддатда врачлик мутахассисларнинг тегишли йўналишлари бўйича аттастациядан ўтадиган врачлар ҳақида маълумотлар банкини шакллантириш ва ҳудудий ишчи орган (Р.Пардаев)га тақдим этиш;

    -тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққонийлиги учун врач ва муассаса раҳбари шахсан жавоб бериши ҳамда аттестацияга оид ҳужжатларни тегишли ишчи органга ўз вақтида тақдим этиш муассаса раҳбари зиммасига юклатилади.

    3.Ҳудудий ишчи орган (Р.Пардаев) га:

    -3 кун муддатда аттестация ҳужжатларини Низом талаблари асосида қабул қилиш ва Республика ишчи органларига топшириш бўйича доимий ишлайдиган ишчи орган таркибини тузиш;

    -аттестация ўтказишдан 2 ой олдин Давлат санитария эпидемиология назорати марказларига тегишли аттестация комиссияси мажлисларини ўтказиш муддати ва жойи ҳақида маълум қилиш;

    -аттестациядан ўтиши лозим бўлган врачларнинг шакллантирилган маълумотларини Республика ишчи органига етказиб бериш вазифалари топширилсин.

    6. Шаҳар ва туман ДСЭНМ бош врачларига:

    - 2016 йил 1 мартдан бошлаб Вазирлар Махкамасининг 17.XII. 2015йилдаги "Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва "Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда барча врачлар бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Миллий интеграциялашган ахборот тизимидаги "Соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари Мажмуасидаги "Ходимнинг электрон паспорти”ни доимий равишда тўлдириш ва юритиш топширилсин.

    7. Маскур буйруқни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

    Бош врачи в.в.б Ж.Ғ.Жўраев

     

    Буйруқ №17

    09.02.2016й.

     


    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish