Navoiy viloyat DSENM
/ / Лейшманиозлар тўғрисида билиш керак
/ / Лейшманиозлар тўғрисида билиш керак

    Лейшманиозлар тўғрисида билиш керак


    Лейшманиоз бу дунё бўйича 98 та давлатдаги эндемик ва унитилган тропик касалликдир. Бутун ЖССТ нинг маълумотига кўра 350 миллион одам бу касаллик билан касалланиши мумкин. Ҳар йили 14 миллион одам ушбу касаллик билан касалланади ва 2 миллионга яқин янги касаллик қайд қилинмоқда. Бундан ташқари ҳар йили висцерал лейшманиоз билан 50 мингта ўлим ҳолатлари қайд қилинмоқда.

    Лейшманиоз- одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган трансмиссив протозой касаллик бўлиб, кўзғатувчиси лейшманиялар ҳисобланади ва искабтопар чивинлар ташувчи бўлиб, чақиш йўли билан юқтирадилар.

    Ўзбекистонда висцерал зооноз, тери антропонози ва зооноз лейшманиози тарқалган.

    Висцерал лейшманиози: Индия, Непал, Бангладеш, Кавказ орти, Ўртаерденгизи, Жанубий Европа, Жанубий Америка ва Африка давлатларида тарқалган.

    Республикамизда висцерал лейшманиоз касаллиги асосан Наманган ва Навоий вилоятларида, Фарғона, Самарқанд, Жиззах вилоятларида саноқли ҳолатларда қайд этилмоқда. Бунда асосан 1 дан 5 ёшгача бўлган болалар касалланади.

    Касаллик манбаи- асосан итлар ва бўри, тулки ва бошқалар бўлиши мумкин.

    Висцерал лейшманиоз касаллиги шуниси билан хавфлики, агар ўз вақтида глюкантим ёки амбизом дори воситалари билан беморлар даволанмаса 100% ўлим билан якун топиши мумкин.

    Висцерал лейшманиознинг инкубацион даври 3 ҳафтадан 3 йилгача, ўртача 3 ойни ташкил этади.

    Висцерал лейшманиоз (ВЛ)- бу тўсатдан тана ҳароратини 39-400С кўтарилиши билан бошланиб, сурункали кечиш билан характерланади. Лимфоид-макрофагал тизимининг шикастланиши, узоқ давом этувчи иситма, талоқ ва жигарнинг катталашиши, кам қонлик ва иккиламчи иммуносупрессия билан характерланади.

    Айрим ҳолларда касаллик аста секинлик билан бошланиб, умумий холсизлик, иштаханинг пасайиши, терининг рансизлашиши, тошмаларни пайдо бўлиши ва лейкопения билан характерланади.

    Касалликнинг асосий кўрсаткичларидан бири бу- жигар ва талоқни катталашишидир. Тахминан 10% беморларда жигар циррози ва портал гипертензияси кузатилади.

    Касалликнинг охирги босқичларида шишлар пайдо бўлиб, холдан тойиш (кахексия) ва пигментни кўпайиши (кала-азар "қора касаллик” дейилади).

    Касалликни биринчи аломатлари бошланганда шифокорга зудлик билан мурожаат қилиш керак, чунки касалликни натижаси ўз вақтида ва тўғри ўтказилган даволашга боғлиқ.

    Махсус даволаш курсидан кейин бемор 1 йил давомида диспансер кузатувида бўлади, чунки касаллик қайталаниши ҳам мумкин. Агарда даволаш курсидан кейин беморнинг аҳволи ёмонлашса, қайта даволаш курси ўтказилади.

    Тери лейшманиоз касаллиги:Ўрта Осиё (Туркманистон, Ўзбекистон) ва Кавказ орти; Афғонистанда, Яқин Шарқ ва Африка давлатларида тарқалган.

    Тери лейшманиоз касаллиги туризмни ривожланиши билан нафақат эндемик балки бошқа географик худудларда ҳам тез-тез учрамоқда.

    Эндемик ўчоқлар асосан чўл худудлардаги қишлоқ ва шаҳар чеккаларида учрайди. Ёзги мавсумий зарарланиш искаптопарларни фаоллик даври билан аниқланади.

    ЗТЛ табиий ўчоқли трансмиссив зооноз касалликдир.

    Ўзбекистонда тери лейшманиозни 2 хил тури: зооноз ва антрапоноз тери лейшманиоз касаллиги учрайди.

    1. Зооноз, ёки ўткир некротик тери лейшманиози(синоними: қишлоқ лейшманиози; пендин яраси, шарқ яраси; ўткир некротик лейшманиоз; мурғоб яраси; II тип лейшманиоз)

    Касаллик манбаи: катта ва қизил думли қум сичқони ва бошқа кемирувчилар ҳам бўлиши мумкин. Улар республикамизнинг чўл худудларида кенг тарқалган.

    Тери лейшманиоз касаллиги билан барча ёшдагилар касалланиши мумкин. Инкубацион давр. 

    Асосан 1-ва тўрт ҳафтагача, баъзан 1,5-2 ойгача давом этади. Касалликдан сўнг мустаҳкам иммунитет пайдо бўлиб, бир умрга сақланади. Касаллик 2-10% қайталаниши мумкин. Касаллик асосан ёзнинг охири ва куз ойларида қайд этилади.

    2. Антропоноз тери лейшманиозиинонимлари: Боровский касаллиги, шарқ яраси, кеч яраланадиган лейшманиоз, Ашхабодд ва Қўқон яраси, I тип лейшманиоз, шаҳар лейшманиоз, Саратов яраси ва бошқалар) ўткир некротик тери лейшманиози, қишлоқ типидаги тери лейшманиози, "пендинка” пендебоши, мурғоб яраси, афғон яраси, пашша хўрда ва бошқалар. ЗТЛ табиий ўчоқли трансмиссив зооноз касалликдир.

    Касаллик асосан искаптопарлар мавжуд бўлган шаҳар ва вилоят шаҳарларида қайд этилади. Маҳаллий аҳолидан кўпинча болалар, четдан келганлардан барча ёшдагилар касалланади. Касаллик тарқатувчиларнинг фаоллиги билан боғлиқ бўлиб, асосан ёз ва куз мавсумида учрайди. Инфекция манбаи - бемор одам, баъзан итлар ҳам бўлиши мумкин. Касаллик аҳоли зич жойлашган пунктларда кўпроқ учрайди, чунки касаллик искабтопарларни урғочиси-Phlebotomus sergenti орқали одамдан одамга юқади. Бемордан қонни сўргандан кейин москитлар 6-8 кунда зарарли бўлади. Соғ одамни искабтопар чивинлари чаққанида касаллик юқади.

    Инкубацион даври 2-3 ой ва 1,5 йилгача давом этиши мумкин ва 2 та характерли белгиси билан: тананинг юз, қўл ва оёқларида яраларни секин пайдо бўлиши ва тери зооноз лейшманиозига нисбатан терида яраларни камлиги билан ажралиб туради.

    ВЛ га қуйидагилар лаборатория текширувидан ўтиши лозим: Клиник эпидемиологик кўрсатгичга эга беморлар (терини характерли зарарланиши), яъни беморни тери лейшманиози ўчоғида бўлганлиги, эндемик ҳудудларда ва касаллик юқиш мавсумида бўлганлигига боғлиқ.

    Тери лейшманиоз касаллигида беморларни касалхонага ётқизиш клиник кўрсатмасига қараб ётқизилади. Айрим ҳолларда даволашсиз ҳам беморларни тузалиши мумкин. Касалланган беморларда иммунитет мустахкам қолади.

    Лейшманиозларни профилактикаси:

    Мажмуавий чора-тадбирлар-инфекция манбаи, юқиш механизми, тарқатувчилар ва шахсий профилактика чораларини ўз ичига олади.

    Инфекция манбаига қаратилган чораларга: висцерал лейшманиозда клиник асоратларни олдини олишда беморларни ўз вақтида аниқлаш ва даволашдан иборат.Даволаш касалхона шароитда ўтказилади.

    Инфекция манбаи ҳисобланган дайди итларга қарши ветеринария хизмати томонидан кураш олиб бориш.

    Антрапоноз лейшманиоз касаллигини профилактикаси: Болалар ва мигрантлар орасида касалликни фаол аниқлаш. Беморларни ўз вақтида ва тўғри даволаш. Паст юқиш даврида қайталанувчи лейшманиозларни эрта аниқлаш.

    Москитларни зарарланишини камайтириш учун кечқурунлари ярани боғлаб қўйиш лозим, чунки касаллик одамдан одамга искаптопарларнинг чақиши орқали юқади. Шу билан бирга дайди итларга қарши кураш олиб бориш лозим бўлади.

    Искабтопарларнинг кўпайишига қарши олиб борадиган чора-тадбирлардан бири бу аҳоли пунктлари ҳамда хонадонларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш. Бундан ташқари искабтопарларга қарши хонадонларни захарли химикатлар билан дорилаш. Касаллик қайд қилганда хонадонлар ичи ва ташқи қисми дориланади, ҳамда қўшни хонадонлар ҳам дориланади. Ўтказилган дезинсекцияни самараси искабтопарларни дорилашдан олдинги сони ва дорилангандан кейинги сонини таққослаш асосида баҳоланади.

    Эндемик туманларда шахсий профилактикага репелентлар, узоқ муддатли таъсир қилувчи инсектицидлар билан ишлов берилган пашшахоналардан кондиционерлар, электрик фумигаторлар фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

    Шунингдек хонадонлар деворларининг пастки қисмларини бетон қопламалари билан қоплаш, кўчаларни асфалтлаштириш, ҳовлиларни пишиқ ғишт билан қоплаш билан искаптопарларнинг кўпайишини олди олинади.

    Инсектидцидлардан фойдаланиш билан искаптопарлар ва уларнинг кўпаядиган жойларида зарарсизлантириш тадбирлари олиб борилади. Бирор хонадонда лейшманиоз билан касалланган бемор аниқланилганда шу уй ташқи ва ички қисмлари ҳам инсектицид пуркаш билан зарарсизлантирилиши лозим. Реппелентлар, инсектидцидлар билан ишлов берилган ҳимоя воситалари ва бошқалардан фойдаланиш билан шахсий ҳимояланиш мумкин бўлади. Чивинларни чақишини олдини олиш учун кеки пайт танани очиқ қисмини беркитадиган кийимларни кийиш лозим. (енги узун кўйлак ва шим)

    Химиопрофилактикани қўллаш мақсадида эндемик худудларда хлоридин ёки тиндуринни ҳафтада 1 маротаба ёшга қараб дозасида бериш тавсия этилади.

    Ҳозирда республикада зооноз тери лейшманиозни иммунопрофилактикаси ўтказилмайди.

    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish