Navoiy viloyat DSENM
/ / Коронавирус қўзғатувчи Яқин Шарқ респиратор синдроми (ЯШРС-КоВ)дан эҳтиёт бўлинг!
/ / Коронавирус қўзғатувчи Яқин Шарқ респиратор синдроми (ЯШРС-КоВ)дан эҳтиёт бўлинг!

    Коронавирус қўзғатувчи Яқин Шарқ респиратор синдроми (ЯШРС-КоВ)дан эҳтиёт бўлинг!



     Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси ЯШРС-КоВ(MERS) биринчи маротаба 2012 йилда Саудия Арабистонида аниқланган. 2012 йилдан 2015 йилнинг июнига қадар дунёнинг 23та мамлакатида, дастлаб Узоқ ва Яқин Шарқда - Иордания, Яман, Қатар, Қувайт, Бирлашган Араб Амирлиги, Омон, Саудия Арабистони давлатларида, кейинчаликЕвропада - Германия, Греция, Италия, Нидерландия, Буюк Британия, Франция давлатларида,Африканинг Миср, Тунис ва Осиёнинг Эрон, Индонезия, Корея, Хитой, Малайзия, Филиппин давлатларида ҳамда Шимолий Америкада короновирус инфекцияси қайд этилган.
    Ушбу касаллик жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб сезиларли даражада ўса бошлади. Яқин Шарқ респиратор синдромининг (ЯШРС-КоВ) барча холатлари Яқин Шарқда яшовчи одамлар ва Яқин Шарқдавлатларидан қайтиб келганлар ўртасида кузатилган. Аксарият беморлар туялар яшайдиган жойларда бўлганликларини айтишган, улардан баъзилари тўғридан-тўғри ҳайвонлар билан мулоқатда бўлган ёки туянинг сутини ва гўштини истеъмол қилган. Иккиламчи юқтириш ҳолатлари яъни касалликни одамдан-одамга юқиши тиббиёт ходимлари ва беморнинг оила аъзолари ўртасида кузатилган.
    Жорий йилнинг май ойидан бошлаб Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЯШРС-КоВнинг биринчи холати аниқланганлиги ҳақида хабар берган. Охирги кунларда эса касалликнинг тез тарқалиши кузатилди, жами Корея Республикасида 173 нафар беморда ЯШРС-КоВ аниқланган ва улардан 27 таси ўлим билан тугаган. Барча холатларда инфекциянинг юқиши бемор билан яқин мулоқатда бўлган кишиларда кузатилган. Дунё бўйича жами 1300 дан ортиқ ҳолатда касаллик аниқланган, шулардан 30 фоизида ўлим холати кузатилган.
    ЯШРС-КоВ касаллиги зоо-антропоноз касаллик ҳисобланиб, ҳайвонлардан одамга ва одамдан одамга юқиши мумкин. Коронавируслар одамларда оддий шамоллашдан тортиб то зотилжам билан кечадиган ўткир респиратор синдромини чақириши мумкин. Бемор билан яқин мулоқатда бўлган оила аъзолари ўртасида, тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида тиббиёт ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилмаганда ҳамда шахсий гигиена коидаларига риоя этилмаганда касаллик одамдан-одамга юқади.
    Янги короновируслар келтириб чиқарадиган касалли книнг белгилари: тумов, йўтал, қалтираш, бош оғриши, тана ҳароратининг 380С ва ундан юқори кўтарилиши, ҳолсизлик, мушак ва суяклардаги оғриқлар.
    ЯШРС-КоВ бронхлар, ўпка эпителиясини ва эндотелиясини, альвеолалар, буйрак, жигар, ичак ва лейкоцитларни зарарлайди. Касаллик ўткир респиратор касалликларига хос симптомлар билан, айрим ҳолатларда эса симптомсиз бошланиши мумкин. Тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал билан бошланиб, бирданига зўрайиб, зотилжам қўшилиши натижасида беморларнинг нафас олиши қийинлашиши мумкин.
    Касаллик айниқса, бошқа хасталиги мавжуд шахсларда (ўпканинг сурункали касалликлари, буйрак, юрак-томир, эндокрин системаси касалликлари билан касалланган беморлар, кекса ёшдагилар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф одамларда) оғирроқ кечади. Ушбу касалликнинг инкубацион(яширин ) даври 5 кундан 14 кунгача. Касаллик асосан нафас аъзоларини шикастлайди, шунга қарамасдан 30 фоиз беморларда ошқозон-ичак тизимини шикастланиш холатлари ҳам кузатилган ва ушбу беморлар нажасида вирус аниқланган. Шу сабабли беморни парвариш қилганда нафақат нафас органларини ҳимоя этиш, балки вирусни маиший-мулоқот (нажас-оғиз) йўли билан юқишини ҳам олдини олиш хавфсизлигини таъминлаш зарур.
    Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти Корея Республикасида ЯШРС-КоВ бўйича кузатилаётган холатни ўта жиддий эпидемик вазият эмас, деб баҳоламоқда. Шу сабабли халқаро сафарларга чеклов жорий этилиши тавсия этилмаган.
    Ҳозирги кунда дунё олимлари ушбу касалликка қарши янги вакцина ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда. Яқинда Хитой олимлари томонидан махсус ташхис реагент яратилди. Унинг ёрдамида экспертлар 15 дақиқа ичида тест ўтказиб, ЯШРС-КоВни аниқлашлари мумкин.
    ЖССТ тавсияларига кўра, коронавирус касаллиги қайд этилган мамлакатларга борувчилар инфекция юқишининг олдини олиш чораларини кўришлари зарур бўлиб, улар қўйидаги қоидаларга риоя қилишлари шарт.
    • Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган гурухга кирувчи шахсларга (кекса ёшдагилар, ҳомиладор аёллар, ўпканинг сурункали касалликлари, буйрақ, юрак-томир, эндокрин системаси касалликлари билан касалланган беморлар ва иммунитети заиф одамларга) сафарга чиқиш тавсия этилмайди.
    • Одамлар гавжум бўлган жойларга бориш чекланади.
    • Тумов аломатлари (йўтал, иситма, акса уриш ҳолатлари) намоён бўлган шахсларга 2 метрдан кам бўлмаган масофада яқинлашмаслик керак.
    • Одамлар гавжум бўлган жойларда касалликнинг ҳаво-томчи йўли орқали юқишининг олдини олиш учун тиббий респиратор-ниқобдан фойдаланиш шарт.
    • Кўчадан келгандан сўнг, овқатланишдан олдин ва беморлар билан мулоқатда бўлгандан сўнг қўлларни яхшилаб совун билан ювиш ёки таркибида спирт мавжуд салфеткалар билан артиш лозим.
    • Ўткир респиратор касаллик аломатлари (тана ҳароратининиг кўтарилиши, йўтал) кузатилганда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этиш керак.
    • Коронавирус касаллиги қайд этилган давлатларга сафарга бориб келган шахсларда, 14 кун давомида ўткир респиратор касалликлари аломатлари кузатилса дарҳол тез тиббий ёрдамга мурожаат этиш ва ушбу давлатларнинг биридан келганлиги тўғрисида шифокорга хабар бериш лозим.
    • Коронавирус касаллиги қайд этилган давлатларга боришдан олдин шифокор эпидемиолог ёки инфекционист билан маслаҳатлашиш даркор.
    • Туя гўштини, сутини ва сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслик, туялар билан мулоқатда бўлишдан сақланиш лозим.
    Дунёда ЯШРС-КоВ бўйича нохуш эпидемик холатни инобатга олган холда, бизнинг республикамиз худудига ушбу инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Барча халқаро аэропортларда тана ҳарорати юқори бўлганларни эрта аниқлаш мақсадида учиб келган йўловчилар учун тиббий мониторинг ташкил этилган. Ушбу мақсадда замонавий ускуналардан, яъни, тана ҳароратини масофадан ўлчайдиган тепловизорлардан фойдаланилмоқда. Айниқса, Яқин Шарқмамлакатлари ва Корея Республикасидан учиб келаётган авиайўловчиларнинг тиббий кузатувига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикада ўткир респиратор ва ўткир зотилжам касалликлари холатлари бўйича эпидемиологик назорат олиб борилмоқда.
    Тиббиёт ходимлари учун ЯШРС-КоВга гумон қилинганларни эрта аниқлаш ва даволаш учун қўлланма ишлаб чиқилган. Барча юқумли касалликлар шифохоналарида ушбу касалликка гумон қилинган беморларни ётқизиш ва даволаш учун шароитлар яратилган. Яқин Шарқмамлакатларива Корея Республикасига кетувчи авиайўловчилар учун шахсий хавфсизлик чораларига риоя этиш тўғрисида эслатма тайёрланди.
    Коронавирус қўзғатадиган ЯШРС-Ко-В касаллигининг профилактикаси бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида республикамизда эпидемик барқарорлик сақланмоқда.
    Республика Давлат санитария
    эпидемиология назорати маркази
    бош врачи Б.И.Алматов

    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish