Navoiy viloyat DSENM
/ / Замбуруғлардан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!
/ / Замбуруғлардан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!

    Замбуруғлардан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!


    Замбуруғлардан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!

    Баҳор мавсумининг дастлабки кунлари серёғин келиб, хаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан қир-адирлар, истироҳат боғлари, аэропорт майдонларида ва магистрал йўл ёқаларида турли хилдаги замбуруғлар ўсиб чиқиши учун шароит вужудга келган. Мавжуд экологик вазият натижасида табиий шароитда ўсиб чиқаётган истеъмолга яроқли бўлган замбуруғлар заҳарли хусусиятга эга бўлиши йиллар давомида кузатиб келинмоқда.

    Замбуруғлардан заҳарланишнинг олдини олиш учун уларни еса бўладиган ва заҳарлиларини ажрата билиш керак. Номаълум, пишиб кетган, чириган замбуруғларни термаслик керак. Заҳарли замбуруғларга: қурбақасалла, мухомор, сохта шампиньон кабилар киради.

    Битта қурбақасалла замбуруғи катта ёшдаги одамни бемалол заҳарлаб ўлдириши мумкинлигини унутманг! У бурмали замбуруғлар турига кириб ташқи кўринишидан шампиньонга ўхшайди. Заҳри иссиқ ва ҳаво кислороди, овқат ҳазм қилиш ферментларига чидамли бўлиб, асосан жигар ҳужайраларини заҳарлайди. Одам заҳарли замбуруғ егандан 6-48 соатдан ўтиб қоринда қаттиқ оғриқ, кучли ич кетиши кузатилади (ич суюқ бўлиб, кўриниши гуруч сувига ўхшайди, суткасига 20-25 марта келади). Кучли чанқаш, сиёлмаслик, қаттиқ ҳолсизланиш, бош айланиши, тери оқариши, ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Бемор бўшашган, ланж бўлади ёки аксинча безовта, қўзғалувчан бўлиб қолади.Мушаклар тортишиши, талваса тутиши ҳам мумкин. Биринчи сутка охирида қовурға пастидаги оғриқ, тери шиллиқ қаватларининг сарғайиши каби аломатлар билан кечувчи жигар етишмовчилиги рўй бериб, у ўлимга олиб келиши мумкин.

    Мухоморлар ташқи кўринишидан истеъмол қилинадиган замбуруғлардан кескин фарқ қилгани боис заҳарланиш фарқига бормайдиган болаларда учрайди. Мухомор заҳри асаб тизимига таъсир қилади. Замбуруғ ошқозонга тушгандан 30 дақиқа- 3 соатдан кейин одамда кучли сўлак ажралиши, терлаш, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиш, қорачиқни торайиши юзага келади.   Бронхларда балғам йиғилиб нафас олиш қийинлашади. Оғир ҳолларда бош айланиш, маст бўлган каби қўзғалиш ҳолати, талваса, алаҳлаш кузатилади.

    Баъзи бурмали замбуруғлар таркибида аччиқ таъмли моддалар бўлиб, улар ошқозон-ичак тизими аъзоларининг шиллиқ қаватига қўзғатувчан таъсир кўрсатади. Бу замбуруғлар шартли истеъмол қилинадиган гуруҳга киради. Чунки уларни фақатгина ишлов бергандан кейингина ейиш мумкин. Бу замбуруғлар ярим соат қайноқ сувга солинади. Совуқ сувда бир сутка давомида (3-4 марта суви алмаштирилиб) ивитиб қўйиш ҳам мумкин. Бу қоидаларга амал қилинмаса, одамда заҳарланиш белгилари юзага келади. Касаллик 1-2 кун давом этади.

    Биринчи ёрдам:  Дастлаб зудлик билан ошқозон ювилади. Ярим литр совуқ сувга бир чой қошиқ сода қўшиб, оч-пушти рангли марганцовка эритмасини жабрланувчига ичириб, мажбурлаб қусдирилади. Муолажа камида 2-3 марта қайтарилиши шарт.

    Беморда кескин ҳолсизланиш, тинмай қусиш, алаҳлаш кузатилса, дарҳол «тез ёрдам»ни чақириб, шифокорга вазият тушунтирилади. Шифокор келгунига қадар беморни ёнбошлатиб ётқизиб оғиз бўшлиғи бинтда артиб турилади

     

    Юқорида қайд этилган вазиятни инобатга олган ҳолда табиий ҳолда ўсган замбуруғларни фуқаролар томонидан териб бозорларда, магистрал йўл ёқаларида ва аҳоли гавжум жойларга ноқонуний савдосига барҳам бериш учун тегишли идоралар томонидан тадбирлар амалга ошириш хам жуда муҳимдир. 


    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish