Navoiy viloyat DSENM
/ / Иммунопрофилактика бўйича семинар - кенгаш ўтказилди.
/ / Иммунопрофилактика бўйича семинар - кенгаш ўтказилди.

    Иммунопрофилактика бўйича семинар - кенгаш ўтказилди.


    Иммунопрофилактика бўйича семинар - кенгаш ўтказилди.
     

    2016  йил 13 апрель куни вилоят ДСЭНМмажлислар залида cоғлиқни сақлаш тизимида амалиётга  "Ўзбекистон Республикасида  бивалент полиомиелит вакцинани миллий эмлаш жадвалига киритиш” хамда "Эмлашда хавфсиз инъекция ва иммунопрофилактика тадбирлари ҳолати мавзусида семинар-кенгаш ўтказилди.

     

    Семинар-кенгашда cоғлом авлодни шакллантириш, ўстириш, тарбиялаш, юқумли касалликлардан асрашга бевосита масъул бўлган мутасадилар ўртасида, жумладан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари  бош педиатри, бош иммунологи, бош эпидемиологи, кўп тармоқли туман марказий поликлиникаси болалар бўлими бошлиқлари, бош ҳамширалари ҳамда вакциналарни сақлаш бўйича масъул

    Cеминар-кенгашни вилоят ДСЭНМ эпидемилогия масалалари бўйича бош врач ўринбосари, Қаймоқов Ҳ.К.  кириш сўзи билан  очди ва ўз маьрузасида   ахоли орасида   иммунопрофилактика тадбирларининг ахамияти, бу сохада йиллар давомида эришилган ютуқлар тўғрисида батафсил маьлумот берди. Вакциналарни республикага олиб келинишида хукумат рахбарияти томонидан берилаётган  алохида  эьтибор, йилдан-йилга молиялаштиришнинг босқичма-босқич  ортиб бориши,  халқаро ЖССТ/ГАВИ ташкилотлари билан хамкорликда олиб борилаётган  тадбирлар тўғрисида маьлумот берди.

     

    Вилоят бош иммунологи С.Умаров, иммунизация сохасидаги долзарб масалалар хамда бутун дунёда бивалент полиомиелит вакцинаси  билан эмлашни амалиётга тадбиқ қилиниши  хақида  маьлумот берди ҳамда "Полиомиелит касаллигининг бутун дунёда тугатиш борасидаги  стратегик тадбирлар, бивалент  полиомиелит  вакцинаси билан  эмлашга тайёргарлик  тадбирлари, бивалент вакцина билан  эмлаш  бошланадиган  муддат ва вазифалар» тўғрисида  презенция усулида маьруза қилиб, кенгаш қатнашчиларини таништирди.

     

    Ўзбекистон Республикасида 2016йил 18 апрелдан бошлаб миллий эмлаш жадвалига  болаларни  2,3,4  ва 16 ойлигида бОПВ вакцинаси билан эмлаш киритилади. Полиомиелит   вакцинаси  яроқли, хавфсиз  ва самарали,  эмлаш  оғиз орқали амалга оширилади.

     

    Полиомиелитга қарши  режали  эмлашнинг мунтазам олиб борилиши  хамда  оммавий эмлаш кунларининг ўтказилиши самарасида республикада 1996 йилдан буён полиомиелит касаллиги рўйхатга олинмаяпти, 2002 йилда  "Ўзбекистон давлати  полиомиелит касаллигидан соқит бўлган худуд” сертификатини олди.

     

    Юртимизда  2014 йил " Соғлом бола йили” деб  эьлон қилинди ва  миллий эмлаш жадвали асосида ахоли ва болаларни юқумли касалликларда муҳофозалаш, режаштирилган аҳолини   профилактик эмлаш  99-100 фоизга  бажарилди, юқумли  полиомиелит, дифтерия,  шол, қоқшол касалликлари рўйхатга олинмади. 2016 йил ”Соғлом она ва бола йил”ида  профилактик тадбирлар  давом эттирилади.

     

    Кенгаш  қатнашчиларига  бивалент вакцинани амалиётга киритиш, хавфсиз иммунизация  амалга ошириш  бўйича   вазифалар  ва  топшириқлар  берилди.

     

     

     


    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish