Navoiy viloyat DSENM
/ / “Ботулизм касаллигининг олдини олиш ва ушбу касаллик қайд этилганда унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзуларида семинар ўтказилди
/ / “Ботулизм касаллигининг олдини олиш ва ушбу касаллик қайд этилганда унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзуларида семинар ўтказилди

    “Ботулизм касаллигининг олдини олиш ва ушбу касаллик қайд этилганда унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзуларида семинар ўтказилди


    Семинар қатнашчиларига "Ботулизм касаллигининг олдини олиш ва ушбу касаллик қайд этилганда, унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзуларида тушунтириш ишлари ўтказилди ва кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи хамда видеороликлар намойиш этилди.
    Семинарда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Ю.Дуйсенов, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Собиржон Махмадмуратов, Навоий шаҳар ДСЭНМ эпидемиология бўлими врачи М.П.Турсунова,шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош инфекционисти М.М.Халилова, шаҳар ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлинмаси мудири М.А.Турдиқуловаларнинг маърузалари тингланди.
    Йиғилишда "Ботулизм” касаллигининг олдини олишга қаратилган чора тадбирларнинг долзарблигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
    Ботулизм овқатдан заҳарланиш касалликлари ичида марказий нерв системасининг зарарланиши билан кечадиган оғир касаллик булиб, бу касаллик ботулизм таёқчалари билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда вужудга келади.Касаллик қўзғатувчи микроблар одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар ичагида касалликнинг ҳеч қандай аломатларини пайдо килмай яшайди. Ичакдан ахлат массаси орқали ташқи муҳитга ажралган қўзғатувчилар спораларга айланиб, тупроқда, сувда ва ўсимликлар баргларида, ўтларда узок муддатгача сақланади. Айниқса гўнг солинган тупроқда қўзғатувчилар кўп бўлади. Споралар қулай шароитга тушгандан сўнг,кўпайиб, ўсиш жараёнида токсинлар ажратади. Бу токсин бошқа токсинлар ва кимёвий моддалар ичида энг кучли органик заҳар хисобланади, унинг 3микрограмми одамни ўлдиради.
    Таъкидлаш керакки, ботулизм токсини озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва таъмига амалда таъсир қилмайди, баъзан мазаси тахирроқ, рангги, қуюқ-суюқлиги ўзгаради.
    Ботулизм қўзғатувчиси одам организмига киргандан сўнг, касалликнинг биринчи белгилари юзага келгунгача бўлган вақт -бир неча соатдан 2 - 3 кунгача, баъзан10 кунгача давом этади. Бу организмга тушган токсин миқдорига боғлиқ.
    Ботулизм касаллигида қуйидаги асосий белгилар кузатилади: Ҳолсизлик, оғиз қуриши, бош оғриши, кўришнинг пасайиши, кўз олди хиралашиши (туман)ва буюмларни иккита бўлиб кўриниши, қорачиқларнинг кенгайиши, қовоқларнинг осилиб қолиши, нутқнинг бузилиши, ютишнинг қийинлашиши, қайд қилиш ва ич кетиши.
    Ботулизм билан касалланган бемор тиббиёт муасасасига кечикиб мурожаат қилса ва даволаш ўз вақтида бошланмаса, оқибати ўлим билан тугаши мумкин.
    Касалликни олдини олиш учун куйидагиларга эътибор каратиш лозим:
    Уй шароитида консерва тайёрлаш жараёнида ҳар бир инсон санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиши керак;
    Консерва маҳсулотларини тайёрлашда (сабзавот-мева,қўзиқорин ва кўкатларни) сифатига аҳамият бериш керак;
    Сабзавот-мевалар тупроқ билан ифлосланиши мумкин, шу боис уларни оқар сувда, сўнг қайнатилган сувда яхшилаб ювиш керак;
    Маҳсулотларни юқори ҳарорат остида 20 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида қайнатиш керак;
    Нордон бўлмаган (бодринг, яшил нўхат) маҳсулотлардан консерва тайёрлашда уларга уксус кислотаси қўшишни унутманг;
    Уй-шароитида балиқ ва гўшт маҳсулотларидан консерва тайёрламаслик керак;
    Консерва маҳсулотларини қоронғи ва салқин жойда сақланг.
    Унутманг-қопқоғи кўтарилган консерва банкаларни сотиб олиш ва очиб истеъмол қилиш мумкин эмас.
     
      
     

     
    Навоий шаҳар ДСЭНМ врачлари 
     М.А.Турдиқулов
    М.П.Турсунова

    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish