Navoiy viloyat DSENM
/ / Спорт – саломатлик гарови
/ / Спорт – саломатлик гарови

    Спорт – саломатлик гарови


    Навоийда ўтказилган "Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасида 10 оила иштирок этди. 

    "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оилаларда жисмоний маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

    Мусобақа шартлари бўйича эпчиллик ва моҳирлигини намойиш этган Қизилтепа туманидан Раҳмоновлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Кармана туманидан Жумаевлар ҳамда Зарафшон шаҳридан Полвоновлар оиласи сазовор бўлди. 

    – Бизнинг оилада бирор спорт тури билан шуғулланиш яхши анъанага айланган, – дейди мусобақа ғолиби Шомурод Раҳмонов. – Туманимиздаги 35-умумтаълим мактабида жисмоний тарбиядан дарс бераман. 4 фарзандим ва турмуш ўртоғим спортнинг волейбол, бадиий гимнастика, футбол турлари билан мунтазам шуғулланади. Мусобақанинг мамлакат босқичида ҳам юқори ўринлар учун курашамиз. 

    Иштирокчилар "Энг аҳил жамоа”, "Энг ёш жамоа”, "Жамоанинг ғалабага бўлган ишончи”, "Энг тезкор жамоа”, "Энг эпчил жамоа”, "Энг фаол жамоа”, "Энг ибратли жамоа” номинациялари бўйича ҳам тақдирланди. 

    Манба:uza.uz




    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
26 sentyabr

Чума

VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish