Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида вилоятдаги ДСЭНМлар ўртасида мини футбол бўйича вилоят ДСЭНМ кубоги ўтказилди. Турнирда 8 та шаҳар ва туман ДСЭНМ жамоалари қатнашишди. Бунда вилоят ДСЭНМ жамоаси I ўрин, Нурота туман ДСЭНМ жамоаси II ўрин, Навоий шаҳар ДСЭНМ жамоаси III ўринни эгаллади.
Турнир ғолиблари ва турнирда ўзини кўрсатган ДСЭНМ ходимлари ДСЭНМ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тайёрланган эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди.