Navoiy viloyat DSENM
/ / / Олимпиячиларимиз Бразилияга жўнаб кетди
/ / / Олимпиячиларимиз Бразилияга жўнаб кетди

    Олимпиячиларимиз Бразилияга жўнаб кетди


    Ўзбекистон спорт делегацияси XХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 1 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетди. 
    Шу муносабат билан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари, спорт жамоатчилиги вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлди. 

    Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси М.Усмонов, "Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директори В.Тян ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор профессионал спортчиларни тарбиялашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Бунинг самарасида спортчиларимиз нуфузли мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришаётир. 

    Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш, унда ўз Ватани шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир спортчининг энг эзгу орзусидир. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ спортчиларимиз мазкур нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўрди. 

    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган бу галги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби қатор спорт турлари бўйича баҳслашади. 

    Президентимизнинг 2016 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги қарори олимпиячиларимизнинг тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида муносиб қатнашишини таъминлашга хизмат қилади. 

    – Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда, хусусан, Олимпия ўйинларида қатнашаётган ҳар бир спортчи ортида ўзини шундай юксак даражага етказган Ватани, халқи турганини, уларнинг ишончини оқлаш бурчи эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди стол тенниси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зоҳид Кенжаев. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга куч-қувват ва ишонч бағишлайди. Биз Олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 

    – Спортчиларимиз эришаётган юксак натижалар мамлакатимизда маҳоратли спортчиларни тарбиялаш тизими тўғри йўлга қўйилгани самарасидир, – дейди таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Ким. – Ишонамизки, ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз ўз маҳоратини намойиш этиб, ҳеч кимдан кам эмаслигини ва кам бўлмаслигини яна бир бор исботлайди. Олимпиячиларимиз халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик шодиёнасига муносиб совғалар тайёрлаши шубҳасиз. 

    – Биз, спортчилар учун давлатимиз байроғини янада юксакларга кўтариш энг катта бахтдир. Халқаро майдондаги ғалабаларимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янграшига бор куч ва салоҳиятимизни ишга соламиз, – дейди енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина. 

    Спортчилар номидан сўзга чиққан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Соиб Қурбонов ва Гулноза Матниёзова, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иван Ефремов Президентимиз раҳнамолигида спортни риовжлантириш, спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, Олимпия ўйинларида халқимиз ва Президентимизнинг ишончини оқлашга, Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига муносиб совға билан қайтишга ваъда берди. 

    Ўзбекистон спорт делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига "Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг махсус самолётида жўнаб кетди. 
    Манба:uza.uz
     


     


    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish