Navoiy viloyat DSENM
/ / / Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
/ / / Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

    Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди


    ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига етиб борган Ўзбекистон спорт делегацияси шарафига Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси янграб, давлат байроғи кўтарилди. 

    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари, Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ҳамда Рио-де-Жанейро шаҳри маъмурияти вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган. 

    Байрамона руҳда ташкил этилган маросимда Олимпия шаҳарчаси мэри, баскетбол бўйича Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Жанет дус Сантуш Аркаин Ўзбекистон спорт делегациясини ХXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётгани билан табриклаб, спортчиларимизга бўлажак мусобақаларда омад тилади. 

    – Давлатимиз байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир ёрқин воқеа бўлди, – дейди таэквондо (WTF) бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин. – XXXI ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, халқимиз, Президентимиз ишончини оқлаш учун бор кучимиз, имкониятимизни ишга соламиз. 

    – Бугунги тадбир қалбимизда озод ва обод Ватанимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни, фахр ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди. Биз тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамида Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини намоён этишга астойдил бел боғлаганмиз, – дейди юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати совриндори Элмурод Тасмуродов. – Ниятимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини янада улуғлаб, энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамини муносиб совға билан кутиб олишдир. 

    ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган беллашувларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. 

    Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов нутқ сўзлади. 



    Манба:uza.uz

     



    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(79) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 17:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Dam olish kuni: Shanba va Yakshanba
Aloqa raqami: (79) 2203015,
Faks: (79) 2203016; (79) 2203499
Ishonch telefoni: (79) 2203015
Elektron pochta: navdsenm@exat.uz; nv.vil.dsenm@ssv.uz
Qabul kunlari: har haftaning dushanba va payshanba kuni 15:00 dan 17:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (79) 2203016

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
Viloyatimizda emlash ishlari qay tarzda bormoqda?
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish