Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки медални келтирди.
Нуфузли мусобақанинг дзюдо бўйича вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида қатнашган иқтидорли спортчимиз Австралия, Швейцария, Бразилия ва Грузия терма жамоалари аъзоларини мағлубиятга учратиб, бронза медалга сазовор бўлди.
Манба:uza.uz