Navoiy viloyat DSENM
/ / / Ришод Собиров делегациямиз ҳисобига иккинчи бронза медални келтирди
/ / / Ришод Собиров делегациямиз ҳисобига иккинчи бронза медални келтирди

    Ришод Собиров делегациямиз ҳисобига иккинчи бронза медални келтирди


    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна бир бронза медални қўлга киритди. 

    Дзюдо бўйича ўтказилган дастлабки кунги беллашувларда Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига илк медални келтирди. Вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган иқтидорли дзюдочимиз австралиялик Жошуа Катц, швейцариялик Людовик Чаммартин, бразилиялик Фелипе Китадаи ва грузиялик Амиран Папинашвилини енгиб, бронза медалга сазовор бўлди. 

    Вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон Олимпиадалари совриндори Ришод Собиров ҳам делегациямиз ҳисобига бронза медални келтирди. 

    У кескин ва муросасиз баҳсларда беларуслик Дмитрий Шершан, арубалик Жейм Мата, Доминикан Республикасидан Уандер Матео ва словениялик Адриан Гомбоцни мағлубиятга учратди. 

    – Хурсандчилигимизнинг чегараси йўқ. Бундай ғалабаларга, аввало, мамлакатимизда спорт соҳасининг ривожига давлатимиз раҳбари томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрлик асосий омил бўлмоқда. Яратиб берилаётган шароитлар, билдирилаётган юксак даражадаги ишонч бизни янги-янги зафарлар сари чорламоқда. Ушбу ғалабаларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаймиз, – дейди Ришод Собиров Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтига берган интервьюсида. 

    XXXI ёзги Олимпия ўйинларида қатнашаётган боксчиларимиз ҳам нуфузли мусобақани ғалаба билан бошлади. 

    Тажрибали боксчимиз Хуршид Тожибоев вазни 60 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги дастлабки жангини қатарлик Ҳакан Эрескерга қарши ўтказиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Энди Хуршид чорак финал йўлланмаси учун кечадиган беллашувда Буюк Британия вакили Жозеф Кордина билан курашади. 

    Вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида қатнашаётган Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлади. У испаниялик Йоуба Ндьяе Сиссокони енгди. Энди Шаҳрам навбатдаги жангини литвалик Эймантас Станионисга қарши ўтказади. 

     Манба:uza.uz


     


    print

    O`xshash maqolalar

ISHONCH TELEFONI

(0-436) 220-30-15
Manzil: Navoiy shahar, Navoiy ko`chasi, 8-uy.
Pochta indeksi: 210100
Ish vaqti: 08:00 - 17:00
Fuqarolar arizalarini qabul qilish bo`limi: 08:00 - 18:00
Tushlik vaqti: 12:00 - 13:00
Aloqa raqami: (0-436)2203015,
Faks: (0-436) 2203016; (0-436) 2203499
Ishonch telefoni: (0-436) 2203015
Elektron pochta: dsenm@nv.uz
Qabul kunlari: har haftaning chorshanba va shanba kuni 10:00 dan 12:00 gacha
Veb-saytni yuritish bo`yicha mas`ul xodim: Zarifa K. Boboyeva, tel.: (0-436) 220-30-16

KO`P KO`RILGAN
VIDEOLAVHALAR
MA`LUMOTLAR ARXIVI
Navoiy viloyati DSENM ishini qanday baholaysiz?
Ovoz berish

MAXSUS IMKONIYATLAR

eye

Ko`rinish

A
A
A

Shrift o`lchami

0% ga kattalashtirish