
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов кумуш медални қўлга киритди.
Нуфузли мусобақанинг бокс бўйича вазни 69 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган тажрибали боксчимиз иккинчи ўринни эгаллади.
Шаҳрам Ғиёсов мусобақа давомида испаниялик Йоуба Ндьяе Сиссоко, литвалик Эймантас Станионис, чорак финалда Лондон Олимпиадаси ғолиби, кубалик Рониель Иглесиас, ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони марокашлик Муҳаммад Рабиини енгиб, Олимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Бугун, шунингдек, 52 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида қатнашаётган тажрибали спортчимиз Шаҳобиддин Зоиров озарбайжонлик Элвин Мамишзодани енгиб, мусобақанинг ярим финалига чиқди.
Манба:uza.uz